Қўқон Давлат Педагогика Институти қошидаги иккинчи академик литцейда ўтказилган семинар
10 Апрель 2017

 Хозирги замон биология фанининг тараққиёти, муаммолари ва унинг хавф-хатари, ДНК молекуласи ҳақида янги маълумотлар. ХХ аср фани инсониятга қатор шундай ихтиролар совға қилдики уларнинг ҳар бири жамиятнинг маданий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаб, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаолди. Буларга «компьютер», «атом», «Ер йўлдоши» ва «ген» лар киради. Бу атамалар бир томондан жамият тараққиётини янги, юқори босқичларга кўтарган бўлса, иккинчи томондан улар социал-иқтисодда ва илмий тадқиқот изланишларда комплекс фанларнинг шаклланишига сабабчи бўлди.Геномика фани. Ҳозирги кунгача генлар ҳақидаги маълумотлар уларни якка ҳолда тадқиқ қилиш асосида олиб борилган. Охирги йилларда эса генетика фанида нуклеотидларнинг алоҳида фаолиятидан фарқли, кенг қамровли бўлган мажмуасини ўрганадиган соҳа шаклланиб, уни геномика деб юргизила бошланди. Олимларни генларнинг алоҳида фаолиятидан кўра кўпроқ уларнинг ўзаро, бир-бирларига таъсир қилувчи омиллар натижасида бир бутун юритма сифатида ишлаш тизими қизиқтириб келмокда. Генларнинг бундай фаолиятини ойдинлаштиришда биочип усули қўл келмокда (кибернетика соҳасидаги микрочипларга ўхшаш). Булар кичик пластинкалар бўлиб, минглаб бир-бирларидан қатьий масофада ўта аниқ асбоблар орқали нуқталар белгиланади. Ҳужайранинг қайси ҳолатида қандай ген фаолият кўрсатишини мазкур биологик усул орқали кузатиш мумкин.Биология фани муаммолари Биологияда бошқа фанлардаги каби кўп муаммолар, ўз ечимини кутаётган масалалар, тирик табиат сирлари мавжуд.Муаммолар. Бу муаммолар, биринчидан молекулаларнинг тузилиши ва функциясини аниқлаш; иккинчидан, бир ва кўп ҳужайрали организмларнинг ривожланишини тартибга солиш механизмларини билиш; учинчидан, организмлар шахсий ривожланишидаги ирсият механизмлари, яъни оқсил биосинтезидан ҳужайра ҳосил бўлгунга қадар табақаланишни ойдинлаштириш; тўртинчидан, организмлар тарихий ривожланишини аниқлаш; бешинчидаи, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши муаммосини ечиш ва тажрибада исботлаш; олтинчидан, инсонларнинг табиатга кўрсатадиган ижобий ва салбий таъсирини билиш; еттинчидан, одамнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган баъзи муаммоларни ҳал этишдан иборат.