Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги
11 Апрель 2017

 Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясига қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади:

Танлов иштирокчисининг олий таълим муассасасидаги педагогик, касбий ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимномаси;

Танлов иштирокчисининг педагогик концепцияси тавсифи (3-6 бет босма матнли ҳажмда);

Танлов иштирокчисининг аҳамиятли бўлган ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ёки ижодий ишлари, уларга ташқи тақризлар билан бирга;турли танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилинади);

грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, унда грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, қатнашишнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;

конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, ҳам маърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади;

халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар (номи, молиялаштириш манбалари ва ҳажми, иштирок этиш даражаси кўрсатилади);

малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш курсларидан, стажировкадан ўтганлик тўғрисидаги сертификатларнинг ва гувоҳномаларнинг нусхалари (мавзуси, соатлар ҳажми ва ўтказилган жойи кўрсатилади);

эълон қилинган материалларининг белгиланган тартибда олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган рўйхати;

бевосита Танлов иштирокчиси раҳбарлигида танловларда, лойиҳаларда, олимпиадаларда иштирок этиш учун тайёрланган талабалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг касбий ўсиши ва ютуқлари ҳақидаги бошқа материаллар.Ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг сўнгги 3 йилдаги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.

Ташкилий қўмита