Эрасмус+ дастури лойихаси
19 Апрель 2017

ҚДПИ лойиҳа бўйича маъсул А.Нажмиддинов Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастури лойихаси доирасида 2015 йил учун эълон қилинган танловдан ўтиб, Халкаро лойиҳага аъзо бўлинганлиги ҳақида маълумот берди. 2015 йил танлови учун Эрасмус+ дастури бўйича тақдим этилган лойиҳа Modehed – “Институт ва Университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” номли лойиҳа ишида бизнинг ҚДПИ ҳам иштирок этишини маълум қилди. КДПИ кафедралари ичида лойиха ишида фаолият курсатадиганлар “Валеология асослари”, “Ёш физиологияси ва гигиенаси”, “Спорт тиббиёти асослари” фанларидан машғулот ўтаётган Дефектология ва Жисмоний маданият кафедралари мутахассислари иштирок этишлари ҳақида тушунча берилди. 

2016 йил 29-30 март кунлари Тошкент тиббиёт академияси ташкилотчилигида Европа Иттифокининг Эразмус+ дастури доирасида молиялаштирилаётган ModeHEd- "Унивеситетларда саломатликка оид фанларни модернизациялаш" лойихаси буйича координацион учрашувда А.Нажмиддинов, М.Хамидов , Д.Ибрагимовалар иштирок этишди. 

2016 йил 9 август куни Фарғона шаҳрида ФарДУ. да Европа Иттифоқи Эрасмус+   дастури доирасида Modehed – “Институт ва Университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” номли лойиҳаси бўйича олиб бориладиган фаолият, ўқув фаолиятида фойдаланиладиган жиҳозларни олиш, улар билан бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастури кординатори Азиза Абдурахмонова иштирок этиб, барча қатнашчилар билан танишди. Олдинда кутилаётган Чехия, Славакия ва Германияга борилиши ҳамда Қозоғистондаги ҳамкасблар билан алоқани яхшилаш ҳақида тушунтирилди. Бу йиғилишда лойиҳани бевосита ҳисоботи билан Марина Иванова таништириб ўтди. Ҳамкорлар ўзаро фикр алмашдилар. 

2016 йил 7 – октябр куни “Нотиббий Университетларда саломатликка оид фанларни интерфаол услубларни қўллаш” мавзусида семинар намойиш ўтказилди. Интерфаол усулларни қўлланиши ҳақида ТМА мутахассиси Д.Қаюмова тақдимот қилди ва иштирокчилар билан турли хил услубларни амалда бажарди. Ўтилган тақдимот ва ўрганилган услублар асосида иштирокчилар гуруҳларга ажратилиб кейс стади, ақлий ҳужум, ролли ўйинларини бажаришди. Лойиҳа иштирокчилари қаторида Нажмиддинов А., Хамидов М., Ибрагимова Д., Умарова З.лар тест топшириб, сертификатга эга бўлишди.

Тошкент 2016 йил 26 декабр семинар тренинг. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Ц.Р.М.О. нинг ички биносида ҳамкорлар учрашуви бўлди. Амалга амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботлар тингланди. Семинар тренингни ЦРМО. директори М.Алимова очиб кунни аниқ мақсад ва вазифаларини тушунтирди. UZHELTH лойиҳасини баъзи бир услубларини қўлланиши ҳақида тажриба алмашилинди. Бу ҳақда НЭО эксперти Т.Жарилкасимова TUCAHEA. Тюннинг тажрибалари ҳақида эксперт Т.Лутфуллаев фикр билдирди. Натижаларни таҳлил қилишда экспертлар Жарилкасимова, Лутфуллаев, ФарДУ, АнДУ, ТМА, ҚДПИ иштирок этишди. Ўқув лойиҳалар таҳлили бўйича бош мутахасис С.Убайдуллаева сўзи тингланди. Лойиҳа режасини амалга оширишда баъзи – бир тузатишларни   киритиб ўтди. Гуруҳларда лойиҳа режаси бўйича ишчи гуруҳларда олиб борилган ишлар ҳақида М.Шерматов, Х.Шодиевалар фикрларини билдирдилар. Режа бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди. Солиштирма жадвалларини ўз вақтида тўлдирилиши, ўзаро маслаҳатлашишга келишиб олинди. Семинар тренингда ҚДПИ. лойиҳа ижрочилари Д.Ибрагимова ва З.Умаровалар “Валеология”, “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанлари бўйича мавзуларни чет эл ҳамкорлари томонидан қўлланилаётган усуллардан фойдаланган ҳолда анимациялар, мультимедиялар ва видеороликлар кабиларни қўллаб фанларни ўқитилишини ислоҳ қилиш кўзда тутилди.

2017 йил 4 – 5 апрел кунлари Тошкент шаҳрида Эрасмус+ лойиҳаси бўйича барча ҳамкорлар иштирокида лойиҳа бўйича амалга оширилган ислоҳ қилинадиган мавзулар бўйича тақдимотлар ўтказилди. Бунда лойиҳа контрактори Клаус Ҳейнсген ҳамда лойиҳа менежментлари Марина Иванова, Алекс Декин ва кординатор Алишер Юнусовлар ўз фикрларини билдирдилар. ҚДПИ дан лойиҳа бажарувчилари: Д.Ибрагимова, З.Умарова З.Эрназаровлар  иштирок этди. Валеология ва Ёш физиологияси  фанлари  мавзулари бўйича Д. Ибрагимова ва З. Умаровалар  тақдимот қилдилар. Барча қилинган тақдимотларни мукаммаллаштириб 14 апрелгача топширилишини келишиб олинди. Семинар тренингда ТМА профессор ўқитувчилари ва талабалари томонидан тайёрланган амалий машғулотини янги усуллардан ва лойиҳа бўйича олинган жиҳозлардан фойдаланган ҳолда намойиш қилдилар. Семинар якунида Клаус Ҳейнсген ва Марина Ивановалар июль ойигача электрон ўқув қўлланмаларни якунлаш ҳақида фикрларини билдирдилар. Барча ҳамкорлар ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажаришга келишдилар.