Skip to content

Matematika kafedarsi

Matematika kafedirasi mudiri
Aroyev Dilshod Davronovich

Информатика ва АТ кафедраси ўз фаолиятини 1987 йилда бошлаган. 1987 йилда кафедра “Ҳисоблаш математикаси ва информатика кафедраси” деб номланиб, ўша вақтда институтда ва факультетда энг ёш кафедралардан ҳисобланган. Шундай бўлсада, кафедранинг аъзолари бўлган физика-математика фанлари номзодлари Н.Шералиев, А.Хасанов, О.Қўшматов, техника фанлари номзоди М.Арипов, педагогика фанлари номзоди А.Эргашев, катта ўқитувчи М.Ибрагимова ва ўқитувчилар Ҳ.Иномжонова, З.Сангинова, А.Иброҳимов, А.Исмоиловлар физика-математика фанлари номзоди, доцент В.Г.Қаҳҳоров (кафедра мудири) раҳбарлигида кафедра ишини талаблар даражасига кўтариш, ўқитишни ҳозирги замон илмий-техника ютуқларини қўллаш асосида олиб бориш учун зарур бўлган шароитларни яратишда катта тадбирларни амалга оширганлар. 1990 йилларга келиб кафедра лабораторияларида 50 дан ортиқ микрокалькуляторлар, “КУВТ”, “КОРВЕТ”, “ЯМАХА” электрон ҳисоблаш машиналари, IBM PC, “Правец 8-А” компьютерлари мавжуд бўлган, 1992 йилларга келиб кафедрада педагоглар учун мўлжалланган дисплей синфлари, ДВК -2, АГАТ шахсий компьютерлари ҳам ишга туширилган. 1994 йилдан 1997 йилгача кафедрага техника фанлари номзоди Арипов Мақсуджон, техника фанлари номзоди Қўшматов Орифжон, физика-математика фанлари номзоди Набиев Исмоилжон раҳбарлик қилишган. 1997 йилдан 2004 йилгача кафедра “Информатика ва ҳисоблаш техникаси” кафедраси деб номланиб унга техника фанлари номзоди, доцент Ҳайдарова С. мудирлик қилган. 2004 йил охирида институтнинг “Информатика ва ҲТ” кафедраси ва “Математика” кафедраси бирлашиб, уни “Математика-информатика” кафедраси деб номланди. Кафедрага физика-математика фанлари номзоди, доцент Ш.Солиев мудир этиб сайланди. 2004-2010 йиллар давомида “Математика-информатика” кафедраси Ш.Солиев раҳбарлигида бир қатор ютуқларга эришди. Ш.Т.Солиев ҳар томонлама етук кадрлар етиштириб чиқаришга алоҳида эътибор қаратди. 2010 йилдан 2012 йилгача кафедрага физика-математика фанлари номзоди доцент Б.Мамадалиев рахбарлик қилди. У кафедрада бир қатор ишларни, жумладан илмий ишлар ва иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишларни жонлантирди. 2012 йилдан буён кафедрага техника фанлари номзоди А.Абдуллаев мудирлик қилиб келмоқда. 2013 йил августдан кафедра “Математика” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраларига ажралди. 2015 йилдан кафедра «Информатика ўқитиш методикаси» деб юритилган. Унга катта ўқитувчи Ш.Аҳмадалиев, техника фанлари номзоди И.Сиддиқовлар раҳбарлик қилдилар. Ҳозирги кунда кафедра “Факультетлараро математика-информатика” кафедраси деб номланиб, унинг таркибига факультетлараро математика ва информатика фанлари киритилган. Кафедрага техника фанлари номзоди А.Абдуллаев раҳбарлик қилиб келмоқда. У кафедрани замонавий техник воситалар билан жиҳозлашга ва замонавий билимларни талабаларга етказишда етарли шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратиб келмоқда.Факультет тўлиқ номи: Физика – математика Кафедра номи: Факультетлараро математика-информатика Манзили: Қўқон шаҳар, Уста Бозор кўчаси, 40-уй. Кафедра мудири: А.Қ.Абдуллаев – техника фанлари номзоди Профессор-ўқитувчилар таркиби: Жами 11 нафар, шундан фан номзоди ва PhD лар 3 нафар, катта ўқитувчилар — 2 нафар, ўқитувчилар 8 нафарни ташкил этади. Кафедрада илмий салоҳият 27 % ни ташкил этади. Кафедрада профессор-ўқитувчиларни илмий тадқиқот ишлари олиб боришлари учун уларга шароит яратиб бериш бўйича доимо эътибор бериб келинмоқда. Факультетлараро математика-информатика кафедрасида “Узлуксиз таълим тизимида математика ва информатика фанларини ўқитишни такомиллаштириш» устувор мавзу асосида асосан Математика ва информатика фанларини ўқитишнинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Қолган аъзолар ҳам ҳозирги кунда ўзларининг илмий тадқиқот иш йўналишларини танлаганлар ва бу соҳада илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Илмий изланишлар натижалари сифатида Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган дастурий воситалар ва услубий ишлар учун бир қатор патентлар олишга эришилди. Хорижий журналларда, OAK тасарруфидаги журналларда, маҳаллий журналларда илмий мақолалар чоп эттириб келинмоқда. Жорий ўқув йилда кафедра аъзоларидан М.Норматов, Т.Мамадалиев, Н.Абдуллаевлар докторантурага ўқишга қабул қилинди. З.Марасулова томонидан PhD илмий тадқиқотчилик иши муваффақиятли ҳимоя қилинди. Келажакда кафедранинг ёш ўқитувчиларини ҳам илмий тадқиқот ишларига йўналтириш ва кафедранинг илмий салоҳиятини кўтариш режалаштирилган.