Amaliy psixologiya kafedrasi
Амалий психология кафедраси мудири
Салиева Дилором Абдуллаевна
психология фанлар номзоди, Доцент
Tel: +998902923547
Амалий психология кафедраси 2021 йил июль ойида ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда кафедрада жами 12 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар. Улардан 10 нафари асосий штатда; 2 нафари ўриндошлик асосида бўлиб, улардан 3 нафари Д. Салиева, Н. Жўраевлар психология фанлари номзоди, доцент лавозимида; 2 нафари катта ўқитувчи лавозимида ва қолганлари ўқитувчи, стажёр ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Кафедра 2та йуналишга “Педагогика ва психология” ҳамда “Амалий психология” ўқув фанларидан ўқув машғулотларини олиб боради. Амалий психология таълим йўналишида 2 та курс мавжуд бўлиб, 1 курсда нафар талаба, 2 курсда нафар талаба таълим олади. Педагогика ва психология таълим йўналишига 2016-2017 ўқув йилидан буён қабул қилинган, ҳозирда 4та 1, 2, 3, 4-курс лар мавжуд бўлиб жами нафар талаба таҳсил олмоқдалар. Кафедрада ўқитилаётган фанлар бўйича ўқув меъёрий ҳужжатлар: ДТС, малака талаблари, ўқув режа, ишчи ўқув режа, фан дастури ва ишчи дастурлар, календарь тематик режалар, ўқув услубий мажмуалар билан тўлиқ тайёрланган. Ҳозирда кафедрада 20 та фан ўқитилмоқда. Булар:
1. Умумий психология;
2. Ривожланиш ва педагогик психология;
3. Ижтимоий психология. Конфликтология.;
4. Психология назарияси ва тарихи
5. Психологик хизмат;
6. Психологик маслаҳат;
7. Ижтимоий психология. Деференциал психология;
8. Консультатив психология;
9. Психодиагностика ва экспериментал психология.
10. Психологик тренинг асослари;
11. Ижтимоий реабилитатция.
12. Психофизиология.
13. Психологик маслахат.
14. Экспериментал психология;
15. Акмеология;
16. Низоларни хал этиш;
17. Бошқарув психологияси;
18. Психология тарихи;
19. Хулқи оғишган болалар психологияси.
20. Психологик натижаларни тахлил қилиш.
Кафедра ўқитувчиларидан катта ўқитувчи Д. Норқўзиева, С.Омоновалар илмий ишини якунлаб диссертацияни илмий семинарга топширишди, қолган ўқитувчилар ҳам Ш. Ибрагимова, Д.Йулчибоева, М.Соипова, О.Рахмоновалар раҳбар розилик хатини олиб, мавзулари бўйича илмий тадқиқотчи сифатида фаолият юритмоқдалар. Кафедра доценти Н.С.Жўраевга “Автомобиллар ҳавфсизлик камари учун физиодаволовчи қурилманинг самарадорлиги баҳолаш дастури” бўйича ЎзР интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилган. Кафедрада “Умумий ўрта таълим мактаблари, академ лицей ва касб- ҳунар техникумларида амалий психологлари фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида истиқбол режа тузилган ва бу борада кафедра ўқитувчилари томонидан “Хулқи оғишган болалар психологияси”, дарслиги, “Конфликтология”, “Психологик тренинг асослари” “Таълим менежменти психологияси” номли ўқув қўлланмалар нашрдан чиқарилди. Бунда кафедра ўқитувчиларидан пс.ф.н.,доцент Д.Салиева, пс.ф.н.,доцент Н.Жураев, Д.Норқузиевалар муаллифлигида чоп эттирилди. 2018 йилда кафедра ўқитувчиларидан Д. Салиева, Д. Норқўзиева, Ш. Ибрагимовалар «Ўзбекистон хотин-қизларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Республика танловининг “Хотин — қизлар илмий жамоасининг энг самарали инновацион лойихаси”да иштирок этиш учун “Ўсмирлик даврида бола шахсида мустақил фикрлашни шакллантириш” ва “Ўсмирларнинг компьютерга тобелигининг психопрофилактикаси ва психокоррекцияси” мавзусидаги илмий лойиҳа иши бўйича вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республикада қатнашиш учун йўлланма олдилар. Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш бўйича сўнгги 3 йилда халқаро Web of scanes ва импакт факторли журналларда, республика ва халқаро миқёсидаги анжуманларда, ОАК тасарруфидаги журналларда ўқитувчилар томонидан бир қатор илмий мақолалар ва тезислар чоп эттирилиб келинмоқда. Педагогика-психология кафедраси ТДПУ, ФарДУ, НамДУ, билан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда. Фан докторлари, фан номзодлари раҳбарлигида иқтидорли талабалар, магистрантлар ва илмий тадқиқотчилар билан семинарлар ўтказилмоқда. 2021 йил Белоруссия давлати Гродно давлат университети билан ҳамкорликда Амалий психология йўналишига талабалар қабул қилинди. Ҳозирги кунда ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Кўқон давлат педагогика институтида 2022-йил 11-феврал куни Беларус Республикасининг Гродно давлат университети билан «Психология сен учун» мавзусида зум платформаси оркали онлайн ешлар билан учрашув фестивали ўтказилди. Учрашувда Гродно давлат университети психология факультети декани Ольга Геннадевна ва факултет укитувчи магистрант ва талабалари, ҚДПИдан Педагогика-психология факультети декани, педагогика фанлари доктори Эркабоева Нигора Шерматовна, амалий психология кафедраси мудири доцент Салиева Дилоромхон ва кафедра ўқитувчилари, магистрантлар ва кушма талим хамда кундузги талим талабалари иштрок этишди. Фестивалда хар хил тренинг машгулотлари олиб борилди. Бундан ташқари Екатеринбург шаҳри Урал давлат педагогика университети, Психология институти билан ҳам ҳамкорлик ишлариолиб борилмоқда. Урал давлат педагогика университети, Психология институти директори Максимова Людмила Александровна 2021 декабр ойида 1 курс педагогика ва психология йуналишида “Ривожланиш психологияси ва педагогик психология” фанидан 6 соат маруза, 4 соат амалий машғулотларни ZOOM дастури орқали ўтказиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 февраль 2015 йилдаги №56-Ф сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 20ноябрь куни институтда “ Замонавий психология: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Кафедрада “Умумий ўрта таълим мактаблари, академ лицей ва касб — ҳунар техникумлари амалий психологлари фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида истиқбол режа тузилган ва бу борада кафедра ўқитувчилари томонидан бир қатор ишлар олиб борилган. Кафедра Қўқон педагогика коллежи, ҚДП институтнинг Академик лицейи ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда, шунингдек кафедранинг психолог — ўқитувчиларига институт факультетлари тақсимланган бўлиб, кафедра ўқитувчилари факультет деканати билан боғлиқликда талабаларга индивидуал психологик маслаҳат ишларини олиб боришмоқда. Ҳозирда Фарғона вилоятида психологлар ассоциациясига кафедранинг психолог-ўқитувчилари аъзо қилинган. Фарғона вилояти туманлари умумтаълим мактаблари педагог-психологлари билан семинарлар ўтказилган. Шунингдек кафедра ўқитувчилари Д. Салиева, Д. Норқўзиевалар Ш. Ибрагимова, Д.Йулчибоева, С.Омоновалар институтга инвиститция киритиш мақсадида Ўзбекистон республикасиолий суди Фарғона вилояти суди фуқаролик ишлари Қўқон туманлар аро суди билан ҳамкорликда психологик экспертиза ташкил қилинган. 2022 йил Қўқон шаҳар умумтаълим мактабларига ёрдам бериш мақсадида 13 апрелдан 15 майга қадар 1 ойлик ўқув семинарлар ташкил этилиб ўтказиб келинмоқда Кафедра мудири: Д. Салиева.